Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Tesla Илон Маскка 29 млрд доллар «мукофот» беради

Tesla Илон Маскка 29 млрд доллар «мукофот» беради

Фото: Reuters

Tesla кенгаши компания раҳбари Илон Маскка 96 миллион акция миқдорида мукофот беришни маъқуллади. Бу ҳақда автомобил ишлаб чиқарувчиси АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси (SEC) сайтида хабар берди.

96 млн акциядан иборат пакет тахминан 29 миллиард долларга баҳоланмоқда. Агар Маск кейинги икки йил давомида компаниянинг бош директори ёки унинг маҳсулотлари ёки операцияларини ишлаб чиқиш учун масъул ижрочи шахс сифатида ишлашда давом этса, ушбу мукофот уники бўлади.

Миллиардер аввалроқ компания устидан кўпроқ назорат унга берилмаса, Teslaдан кетишини айтганди. Унинг айтишича, 25 фоиз акцияларсиз у фаолларга қарши тура олмайди ва сунъий интеллектнинг кўнгилдагидек жорий этилишига эришмайди. Ҳозирча Маск 13 фоиз акцияларга эгалик қилади — бу барча акциядорлар орасидаги энг катта пакет.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг