Tracker ва Malibu фоизсиз муддатли тўлов шартида таклиф қилинмоқда
UzAuto Motors компанияси харидорларга Chevrolet Malibu 1,5 ҳамда Tracker АТ автомобилларини муддатли тўлов шартлари асосида уйдан чиқмасдан онлайн режимда харид қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, автомобилларнинг 60 фоиз суммасини тўлаш имконияти мавжуд бўлса, унинг қолган суммасини 1,5 йил давомида фоизсиз шартларда бўлиб тўлаш имкони борлиги айтилмоқда.
Қайд этилишича, компаниянинг расмий дилерларига мурожаат қилинса, улар ушбу автомобилларни уйдан чиқмасдан туриб расмийлаштириш имкониятини тақдим этади.
Бундан ташқари, тўлов амалга оширилгач дилерлар автомобилни уйгача етказиб беришади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter