Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«UzAuto Motors» билан боғлиқ ишни тўхтатишнинг битта йўли бор – Антимонопол қўмита

«UzAuto Motors» билан боғлиқ ишни тўхтатишнинг битта йўли бор – Антимонопол қўмита

Бугун АОКАда «Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларида жорий йил давомида амалга оширилган ишлар ва уларнинг самарадорлик натижалари бўйича ўрганиш натижалари» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Монополияга қарши кураш қўмитаси вакиллари «UzAuto Motors» билан боғлиқ суд қарорига изоҳ беришди.

«Биз суд қарорини ҳурмат қиламиз, бироқ ҳисоб-китобларимизга нисбатан шубҳамиз йўқ, ўз фикримизда қоламиз. Суд қарори устидан берилган апелляция расмиятчилик учун қилинаётгани йўқ», деди қўмита раиси ўринбосари Бекзод Умматов.

«UzAuto Motors» билан боғлиқ ҳолатни тўхтатишнинг битта йўли бор — кириб келаётган автомобиллар учун божхона тўловини пасайтириш. Агар рақобат бўлса, уларни текширишга ҳам ҳожат қолмайди. Рақобатнинг ўзи ҳаммасини жой-жойига қўяди.

Агар шу нарса ҳал бўлмаса, «UzAuto Motors» ишини ҳар йили кўриб чиқишимиз, судда ютишимиз ҳам мумкин. Бироқ бу натижа бермайди, бунинг давоси — бозорда рақобатни пайдо қилиш», дея қўшимча қилди Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиснинг биринчи ўринбосари Бобир Каримов.

Эслатиб ўтамиз, «UzAuto Motors»нинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссияси қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги шикоят аризаси бўйича шу йилнинг 30 октябрь куни суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинганди.

Куни кеча Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент шаҳар судининг ушбу ҳал қилув қарорига нисбатан апелляция шикоятини киритгани маълум бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг