Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой электромобиллари арзонлашиши Tesla’га қимматга тушди

Хитой электромобиллари арзонлашиши Tesla’га қимматга тушди

Хитойда электромобиллар сотувининг пасайиши фонида Tesla акциялари 7 фоизга арзонлашди.

Котировкаларнинг тушиши туфайли Tesla бош директори Илон Маск дунёнинг энг бой одами унвонидан маҳрум бўлди. У ўрнини Amazon асосчиси Жефф Безосга бўшатиб берди.

4 март, душанба куни NASDAQ биржасидаги савдолардан сўнг электр автомобиль ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси акциялари 7,2 фоизга пасайиб, ҳар бир акция учун 188,14 долларни ташкил қилди. Tesla акциялари дастлабки маълумотларга кўра, унинг Шанхайдаги заводидан электромобиллар етказиб бериш бир йилдан кўпроқ вақт ичида энг паст даражага тушганини кўрсатганидан сўнг кескин тушиб кетди, деб хабар берди Bloomerg.

Tesla электромобилларини етказиб бериш Хитойда янги Ой йили байрами муносабати билан сотувлар секинлашаётгани ва электромобиллар учун дунёдаги энг йирик бозор ҳисобланган Хитой бозоридаги нархлар рақобати туфайли қисқарди, деб ёзади газета.

Хитой йўловчи автомобиллари ассоциацияси томонидан эълон қилинган дастлабки маълумотларга кўра, февраль ойида Tesla Хитойдаги заводидан 60 365 та автомобиль сотилган. Бу 2022 йил декабридан бери энг паст кўрсаткичдир. Ойига пасайиш деярли 16% ва йиллик 19% ни ташкил этган.

Teslaнинг Шанхайдаги заводи Хитой бозори, Европа ва бошқа мамлакатлар учун Model Y ва Model 3 электромобилларини ишлаб чиқаради.

Миллиардерлар индексининг 5 март, сешанба ҳолатига кўра, Маскнинг бойлиги 197,7 миллиард долларни, Жефф Безоснинг капитали эса 200,3 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг