Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой учар автомобилларни буюртмачиларга етказишни бошлайди

Хитой учар автомобилларни буюртмачиларга етказишни бошлайди

South China Morning Post нашри хабар беришича, Хитойдаги учар автомобилларни 2026 йилданоқ буюртмачиларга етказиб бериш бошланиши режалаштирмоқда.

Таҳлилчилар фикрича, вертикал ҳавога кўтарилиш ва қўниш имкониятига эга бу транспорт воситалари Хитой маҳсулотларининг юқори рақобатбардошлигини кўрсатади.

Режага кўра, ишлаб чиқарувчилар етказиб беришни 2026 йил охирига қадар бошлайди. Шанхай, Шэньчжэнь ва Чунцин ҳокимиятлари паст баландликда ҳаво транспортини тартибга солишда ўзгаришлар киритишга тайёрланмоқда, бу эса ушбу турдаги йўловчи ташишни имконли қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг