«Дизайн» аъзоси Дилшод Мусабеков вафот этди
«Дизайн» гуруҳи аъзоси Дилшодбек Мусабеков вафот этди.
Мазкур хабарни қатор шоу-бизнес вакиллари ижтимоий тармоқдаги саҳифасида тасдиқлади.
Дилшодбек Мусабеков — таниқли ўзбек актёри, шоумен ва «Дизайн» юмористик гуруҳи аъзоси саналади.
У кино ва саҳна кўринишларидаги комик роллари билан кенг омма ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган. Шунингдек у «Жайдари зарба», «Лаббай раис» каби бир қатор ўзбек фильмларида бош ва иккинчи даражали ролларни ижро этган.
Xabar.uz Дилшод Мусабековнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter