Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Япония бензинда юрадиган автомобиллар сотувини тўхтатмоқчи

Япония бензинда юрадиган автомобиллар сотувини тўхтатмоқчи

Фото: «Tvoe-avto.com»

2030 йилларнинг ўрталарига келиб Япония бензинли двигателли янги автомобилларни сотувдан чиқариб ташлайди. Ҳозир ушбу масала билан мамлакат иқтисодиёт, савдо-саноат вазирлиги шуғулланмоқда.

«Киодо» агентлигининг хабарига кўра, 2030 йилларнинг ўрталарига қадар сотувга қўйилган барча янги автомобилларга гибрид, электр ёки водородли двигателлар ўрнатилиши зарур.

Бунга Япония бош вазири Ёсихидэ Сугининг 2050 йилгача Японияни иссиқхона газларидан холи давлатга айлантириш ҳақидаги нияти туртки берди. Агар иқтисодиёт, савдо-саноат вазирлиги бензинли двигателлардан бош тортишни мақсад қилса, бу ишлаб чиқарувчиларни электр двигателлар соҳасидаги ишларини янада жадаллаштиришига ундайди.

Ушбу мақсадда аниқ йўналишлар йил охиригача шакллантирилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг