Ўзбекистонда хориж капиталига эга корхоналарнинг энг кўпи қайси давлатга тегишли?
Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, республикамизда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларнинг сони 1371 тани ташкил этди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, республикамизда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг энг кўп улушга эга бўлган ҳудудлар:
Тошкент шаҳри – 6745 та
Тошкент вилояти – 1295 та
Самарқанд вилояти – 565 та
Фарғона вилояти – 439 та
Сурхондарё вилояти – 399 та
Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг энг кўп улушига эга бўлган давлатлар:
Россия – 2047 та
Хитой – 1776 та
Туркия – 1504 та
Қозоғистон – 896 та
Корея – 875 та
Ҳиндистон – 289 та
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter