Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сардор Умурзоқов мактаб ерларини ўзлаштириш билан боғлиқ масалани ўрганиш бўйича топшириқ берди

Сардор Умурзоқов мактаб ерларини ўзлаштириш билан боғлиқ масалани ўрганиш бўйича топшириқ берди

Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан таълим тизимидаги муаммоларга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Маълум бўлишича, мактабга тегишли ер участкалари ва биноларни фақат Халқ таълими вазирининг розилиги билан олиб қўйиш ва учинчи шахсларга бериш тўғрисидаги Президент қарори чиқарилганига қарамай, мазкур қонун ҳужжатлари талаблари бузилган 198 та ҳолат аниқланган.

Натижада 70 гектар ер майдони ва 19 та бино мактаблар тасарруфидан тортиб олинган ёки ҳокимларнинг ноқонуний қарорлари асосида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган. Хусусан, вазир рухсатисиз ерлар давлат захирасига, уй-жой ёки ижтимоий соҳа объектлари қурилиши учун олиб қўйилган.

Йиғилишда Бош прокуратурага ушбу ҳолатни назоратга олиш, қонуний чоралар кўриш ва ерларни қайтариб бериш юзасидан судга мурожаат қилиш топширилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бу борада рекорд Андижон вилоятига тегишли экани: нақд 61 та мактаб ҳудудлари берворилгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг