Профилактика инспектори Пўлат Бобожоновга мурожаат билан чиқди
Ижтимоий тармоқларда Қува тумани Байналминал МФЙ профилактика инспектори лавозимида ишлаган Нозимжон Нишонов Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга видеомурожаат билан чиқди.
Унда Қува туман ИИБ бошлиғи ўринбосарининг профилактика инспекторларига нисбатан ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилади.
Унинг айтишича, ИИБ бошлиғи ўринбосари шахсий манфаатлари йўлида профилактика инспекторлари учун кунлик 55 минг сўмлик «солиқ» жорий қилган. Шунингдек, юз бош қорамол учун қураётган молхонасига керакли қурилиш материалларини профилактика инспекторлари зиммасига юклаган.
Мурожаатчининг қайд этишича, майор ҳар куни профилактика инспекторларига биттадан машинани жарима майдонига, бештадан машина учун жарима далолатномаси тузишни мажбурий режа қилиб берган (буни исботловчи аудио далил мавжудлиги айтилади). Бу режани бажара олмаган профилактика инспекторлари ярим кечасигача ушлаб турилган.
Майорнинг бу ноқонуний хатти-ҳаракатларига Қува туман ИИБ бошлиғи бирор чора кўрмаган.
Шунингдек, Қува туман ИИБда ноқонуний равишда ички текширув ва тадбирлар ўтказиб келинган.
ИИБ бошлиғи ўринбосари туман ҳокими ўринбосарини калтаклаб ҳам ҳеч қандай жазосиз қолгани айтилади.
Шахсий таркиб ходимлари бир неча марта майорнинг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан туман ИИБ раҳбариятига, вилоят ИИБ раҳбариятига аноним тарзда мурожат қилишган, аммо улар жавобсиз қолдирилган.
Мурожаатчи видео мурожат сўнггида майорнинг ҳаракатларига Ички ишлар вазири П.Бобожонов чора кўришини сўраб, сўзларининг исботи сифатида қўлида аудио ёзув борлигини таъкидлаб ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter