Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда 64 ёшли кранчи кран қулаши натижасида вафот этди

Самарқандда 64 ёшли кранчи кран қулаши натижасида вафот этди

Фото: «Xabar.uz»

Самарқанд шаҳрида 64 ёшли кранчи бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди, дея хабар бермоқда самарқандлик журналист Фарҳод Норбўтаев.

Воқеа жорий йилнинг 3 октябрь куни соат тахминан 11:00ларда Самарқанд шаҳар, Беруний кўчасидаги 117-уйда “Bog’ishamol City” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган қурилиш ишлари жараёнида содир бўлган.

Краннинг қулаши натижасида 1958 йилда туғилган Р.А. кабинадан тушиб кетиб, ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан текширув олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг