14 млрд сўмлик тиббий жиҳозлар тендери бекор қилинди
Рақобат қўмитаси «Skymed-Technologies» МЧЖнинг мурожаати асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар маркази давлат муассасаси буюртмачилигида тиббий жиҳозлар хариди бўйича ўтказилган тендерни ўрганди.
Тендернинг бошланғич нархи 14 млрд сўмни ташкил этган. Ўрганиш жараёнида савдонинг «Рақобат тўғрисида»ги қонун талабларига мувофиқлиги кўриб чиқилган.
Натижада Харидлар маркази томонидан мазкур қонуннинг 29-моддаси талабларига риоя қилинмагани аниқланган. Хусусан, савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар қайд этилган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан кўрилган чоралар натижасида Харидлар маркази давлат муассасаси томонидан ўтказилган тендер белгиланган тартибда бекор қилинди.
Рақобат қўмитаси ўрганиши мурожаат асосида ўтказилган бўлиб, қонунбузилиш аниқланганидан сўнг тендерни бекор қилиш чораси кўрилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter