Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аёллар учун янги электрон платформа яратилади

Аёллар учун янги электрон платформа яратилади

Иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш ва раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизимининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари белгиланади. Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, 2022 йилдан бошлаб иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш бўйича «Оила – маҳалла – мактабгача таълим – ўрта таълим – ўрта махсус таълим – олий таълим» ҳамкорлик механизмлари жорий этилади.

Қайд этилишича, маҳаллаларда «Бибихоним мактаблари» жамоатчилик тузилмалари фаолияти йўлга қўйилади.

Шунингдек, 2022 йил 1 майга қадар «Аёл – лидер» ўқув-маърифий электрон платформасини яратиш ва ишга тушириш кўзда тутилган.

Таъкидланишича, ҳар йили март ойининг биринчи ҳафталиги «Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги» сифатида эълон қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг