Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида туристик поезд қатнови йўлга қўйилди

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида туристик поезд қатнови йўлга қўйилди

16 ноябрдан Олмаота – Туркистон – Тошкент – Олмаота йўналиши бўйича илк темирйўл саёҳат дастури йўлга қўйилди.

«Jibek joly» («Ипак йўли») дея рамзий номланган поезд қатнови икки давлат ўртасида сайёҳлар алмашувини янада жонлаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Қозоғистон темирйўл ширкати матбуот хизмати хабарига кўра, 5 кун давом этадиган илк саёҳатга 100 дан зиёд йўловчи отланди.

«Ушбу лойиҳа Қозоғистон президенти топшириғига асосан «Қазақстан темір жолы» миллий компанияси томонидан, туризмни ривожлантириш стратегияси доирасида, Транспорт вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Олмаота шаҳри ва Туркистон вилояти ҳокимликлари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, лойиҳани рўёбга чиқаришда «Ўзбекистон темирйўллари» компаниясидаги ҳамкорларимиз ҳам қатнашмоқда», – дейди «Йўловчи ташиш» АЖ бош директори ўринбосари Муҳит Турсинбаев.

Сайёҳлар Туркистон шаҳрида бир кун, Тошкентда эса икки кун бўлиб, икки тарихий шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилишади.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 8 август куни Остона шаҳрида президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида бўлиб ўтган Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлисида ҳам кўплаб йўналишлар қатори туризм соҳасидаги алмашинувларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг