Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда сел 360 бош қўйни нобуд қилди

Сурхондарёда сел 360 бош қўйни нобуд қилди

Жорий йилнинг 29-30 апрель, 1 май кунларида  ёғингарчиликни кўп бўлиши оқибатида Шерабод туманининг «Боғиобод» маҳалласи ҳудудига кучли сел келган.

Натижада маҳалладаги қишлоққа адирликдан келган  кучли сел натижасида қўрадаги 360 бош қўй нобуд бўлган.

Мурожаатда кўрсатилган ҳудудда ҳозирда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят Санитария-эпидемиология бошқармаси  томонидан вазият назоратга олиниб, нобуд бўлган қўйлардан ҳар хил касалликлар тарқамаслиги учун  дезинфекция қилиниб кўмилди, дейилади Сурхондарё  вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг