Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Афросиёб» поезди йўл созловчини босиб кетди

«Афросиёб» поезди йўл созловчини босиб кетди

27 декабрь куни соат 11:20 атрофида Тошкент — Бухоро йўналишида «Афросиёб» электропоезди йўл созловчини босиб кетди, дея хабар бермоқда «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, «Бухоро минтақавий темир йўл узели» унитар корхонасига қарашли Жума-Каттақўрғон темир йўл бекатлар оралиғида иш раҳбари, йўл устаси в.б. Ш. Мейлиев бошчилигидаги 9 нафар йўл созловчи таъмирлаш ишларини олиб борган.

Бироқ йўлнинг 3750 километрида темир йўл изи ичидан бригада олдига қайтаётган (темир йўл излари четидан қайтмасдан) йўл созловчи М.Шодиёров йўл бригадири в.б. М.Алиқуловнинг огоҳлантириш ишораларига эътибор бермаган ва электропоезд сигналини эшитмаган.

Оқибатда Тошкент — Бухоро йўналишида юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган 770-сонли «Афросиёб» электропоезди йўл созловчи М.Шодиёровни уриб кетган ва у воқеа жойида вафот этади.

Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг