Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижон вилоятидаги шифохонада портлаш содир бўлди

Андижон вилоятидаги шифохонада портлаш содир бўлди

Фото: ФВВ

Андижондаги тиббиёт муассасаларидан бирида газ-ҳаво аралашмасидан портлаш юзага келган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати маълум қилди.

Бугун, 11 феврал куни соат 11:30 ларда Андижон вилояти Шаҳрихон тумани ҳудудида жойлашган Қорақўрпа маҳалласи фуқаролар йиғинидаги тиббиёт пунктида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди. 

Ҳодиса оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, 7 киши жароҳатланган. Ҳозирча ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

Яқин дақиқаларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати вазиятнинг янги тафсилотларини эълон қилади.

Айни дамда воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармаси қутқарувчилари ишламоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг