Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда ер қимирлади

Андижонда ер қимирлади

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан 12.11.2022 16:22 да зилзила содир бўлди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, эпицентр: Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани.

Зилзила координаталари: 40,78 градус шимолий кенглик; 72,55 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 285 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Андижон туманида 3 балл, 8 км.

Жалақудуқ туманида 3 балл, 9 км.

Хўжаобод туманида 3 балл, 16 км.

Андижон шаҳрида 3 балл, 17 км.

Булоқбоши туманида 2-3 балл, 21 км.

Пахтаобод туманида 2-3 балл, 23 км.

Қўргонтепа туманида 2 балл, 27 км.

Избоскан туманида 2 балл, 28 км.

Асака туманида 2 балл, 30 км.

Олтинкўл туманида 2 балл, 30 км.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг