Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда ерости қувурига тушган фуқаролар ҳушсиз ҳолатда топилди

Андижонда ерости қувурига тушган фуқаролар ҳушсиз ҳолатда топилди

Фото: Андижон ФВБ

Бугун Андижон вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига бир гуруҳ фуқаролар томонидан ерости қувурига 2 нафар фуқаро тушиб кетганлиги бўйича хабар келиб тушган. 

Ҳодиса юзасидан тезкор қутқарув отряди ходимлари воқеа жойига бориб, махсус қутқарув воситалари ёрдамида хар икки жабрланувчиларни чуқурликдан олиб чиқишга муваффақ бўлишган.

Ҳолат сабаби ўрганилганда, улар ўзбошимчалик билан белгиланмаган тартибда, махсус кийимбошсиз, ер ости сув қувурини таъмирлаш мақсадида тушганлиги ва ҳаво етишмаслиги оқибатида ҳушсиз ҳолатга келиб қолганлиги аникланган.

Фуқаролар биринчи ёрдам кўрсатиш учун Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказининг Андижон минтақавий филиалига юборилган.

Аввалроқ, Зангиотада 46 ёшли фуқаро ҳушини йўқотиб қудуқдан чиқа олмагани маълум қилинганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг