Андижонда ҳам пропан «заправка» ёниб кетди

Бугун, 5 сентябр куни Андижон туманида жойлашган автомобилларга суюлтирилган ва сиқилган газ тўлдириш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Ёнғинга тахминан 5 тоннали ёқилғи сақлаш сиғимига эга «MAN»русумли ёқилғи ташувчи автомобилдан пропан суюлтирилган газини тўкиш вақтида технологик жараённинг бузилиши сабаб бўлган.
Хабарга асосан, ФВБнинг ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига етиб борган ва 50 дақиқа ичида ёнғин бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида ҳам ҳудди шундай воқеа юз берган ва ҳодиса оқибатида 4 киши ҳалок бўлган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter