Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда кўп қаватли уйда газ портлади: икки киши жароҳатланди

Андижонда кўп қаватли уйда газ портлади: икки киши жароҳатланди

Андижон шаҳридаги тўққиз қаватли турар жой биноларидан бирида газ портлаши содир бўлиб, икки нафар фуқаро жароҳат олди. Ҳодиса оқибатида ёнғин келиб чиқмаган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, воқеа 11 февраль куни соат 00:00 атрофида Андижон шаҳрининг «Нодирабегим» маҳалласида жойлашган тўққиз қаватли уйнинг охирги қаватидаги хонадонда юз берган.

Портлаш натижасида икки киши тан жароҳати олган. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Бошқа хонадонларга жиддий зарар етмаган, ёнғин содир бўлмагани қайд этилмоқда.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлаш вақтида бинонинг ташқи қисмидаги айрим бўлаклар ва ойналар ҳовлига сочилиб тушган.

Воқеа жойига Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов етиб бориб, подъездда яшовчи барча аҳолини бино тўлиқ текширувдан ўтказилиб, таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар меҳмонхонага жойлаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқ берган.

Айни пайтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг