Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда кўплаб одамлар жабрланган аянчли ЙТҲ юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Андижонда кўплаб одамлар жабрланган аянчли ЙТҲ юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати

26 ноябрь куни эрталаб соат 8:10 ларда А-373 Тошкент-Ўш-Андижон автомагистралининг 389-390- километрлари оралиғида аянчли ЙТҲ юз берган ва унда уч киши ҳалок бўлганди. 

ЙҲХББ маълумотига кўра, йўлда қайта таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли жорий йилнинг 18 ноябрь кунидан буён йўлнинг бир томонида 1100 метр масофада таъмирлаш ишлари «Rezina Optima Standart» МЧЖ томонидан «Автомобиль йўллари тўғрисидаги» ЎРҚ-117-сон Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 342-сонли қарорининг 1-иловаси 13,14,15,16,18-бандларига зид равишда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари билан келишилмасдан олиб борилаётганлиги сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати қарама қарши томонидан ташкил этилган.

Юқоридаги қарор талаблари бажарилмаганлиги сабабли 26 ноябрь куни ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Ж.А. «Isuzu» русумли автобусда бир томонлама ташкил этилган йўлда ҳаракатланаётиб, қуюқ туман тушганлиги ва кўриниш масофаси чекланганлиги учун «Howo» русумли юк автомобили билан тўқнашган.

Ҳодиса натижасида 3 нафар автобус йўловчилари вафот этган, жами 31 нафар фуқаролар, жумладан юк автомобили ҳайдовчиси ҳам турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят қодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг