Ангрен ҳудудига келиб қолган қўнғир айиқ ҳали тирик экани маълум бўлди
2 ноябрь куни интернет тармоқларида Ангрен шаҳри Дукент қўрғонида жойлашган аҳоли яшаш пунктида айиқ юрганлиги ҳақидаги видео хабар тарқатилган эди.
Ушбу ҳолат юзасидан шу вақтнинг ўзида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ИИББ 2-минтақавий ҳудуд ППХ ходимлари ва Ангрен шаҳар ИИБ томонидан ушбу айиқ ушланиб хавфсиз жойга жойлаштирилган.
Ҳозирда айиқ соғ-омон ва ходимлар қўриқловида.
Эрта тонгдан уни ёввойи табиатга қайтариш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter