Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Азиз Раметов ва Аҳад Қаюм ўртасидаги «даҳанаки жанг» узр сўраш билан тугади (видео)

Азиз Раметов ва Аҳад Қаюм ўртасидаги «даҳанаки жанг» узр сўраш билан тугади (видео)

Видеолавҳадан скриншот.

Ижтимоий тармоқларда актёрлар Азиз Раметов ва Аҳад Қаюмлар ўртасидаги «видеомурожаатлар баҳси» омма эътиборини тортганди.

ИИВ матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеороликка кўра, ҳар иккала актёр мазкур хатти-ҳаракатлари учун профилактик суҳбатга чақирилган. 

Суҳбат якунида Азиз Раметов ва Аҳад Қаюм ушбу ҳаракатлари учун узр сўраб, бошқа бундай ҳолат такрорланмаслигига ваъда беришган. 

«Шу ўринда таъкидлаш жоизки, санъаткорлар яна бир бор интернет орқали бир-бирларини ҳақоратлаб, жанжалга сабаб бўлишса, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилдилар», дейилади ИИВ хабарида. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг