Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура афғон чегарасидаги воқеаларга оид ўз баёнотини рад этиб чиқди

Бош прокуратура афғон чегарасидаги воқеаларга оид ўз баёнотини рад этиб чиқди

Фото: «Xabar.uz»

Бош прокуратуранинг «Telegram» каналида 2021 йил 14-15 август кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудуди ҳамда қўшни Афғонистон Республикаси билан чегарадош ҳудудларда рўй берган воқеалар ҳақида баёнот берилганди. Бироз вақт ўтиб бу баёнот ўчирилди ва Бош прокуратура маълумот «шошма-шошарлик билан чиқарилгани»ни билдирди.

«Қайд этиш керакки, ҳозирда Афғонистонда рўй бераётган ўзгаришлар дунё ҳамжамияти диққат марказида турибди. Тўлқинли воқеликлар туфайли аксарият одамларда турли-туман тушунчалар шаклланиб келмоқда.

Тан олиш зарур, ҳар доим ҳам бундай вақтда расмий манбаалар ҳам айрим камчиликлар, яъни ахборот тарқатишдаги адашмовчиликлар, текширилмаган далиллар юзасидан маълумот бериб юбориши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Шу тарзда, Бош прокуратуранинг «Telegram» каналида чоп этилган баёнот ҳам охиригача аниқлаштирилмай, мутасадди идораларнинг расмий текширилган маълумотларига таянмаган ҳолда чиқарилган.

Шу боис, Бош прокуратуранинг «Telegram» каналига маълумотларни жойлаштириш учун масъул бўлган тармоқ ходимлари шошма-шошарлик билан чиқарилган мазкур баёнот учун расман узр сўрашмоқда.

Келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслик учун тегишли чоралар кўрилди», дейилади Бош прокуратуранинг навбатддаги баёнотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг