Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура калтакланган блогер аёл бўйича баёнот берди

Бош прокуратура калтакланган блогер аёл бўйича баёнот берди

Андижонда блогер Фатима Жўраева калтакланганлиги ҳақида хабар берилганди. 

Бош прокуратура матбуот хизмати мазкур ҳодиса юзасидан баёнот берди. Аниқланишича, 22 ноябрь куни блогер Фатима Жўраева Улуғнор тумани ИИБга мурожаат қилган.

Ф.Жўраева ўз мурожаатида туман электр тармоқлари корхонаси бош ҳисобчисидан ўзи ҳуқуқшунос сифатида ишлаб келаётган фермер хўжалигига электр энергиясидан қарздорликни сунъий равишда оширилганлиги бўйича тегишли ҳужжатларни беришини талаб қилганлигини билдирган.

Шунда корхона бош ҳисобчиси унга қўпол муносабатда бўлиб, уни ҳақорат қилиб қўли билан уни юзига урганлигини ва қўл телефонини синдириб юборганлигини баён қилиб, айбдор корхона ходимларига нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Ҳозирда мазкур мурожаат бўйича туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ф.Жўраеванинг олган тан жароҳатларини оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Текширув ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг