Андижонда блогер аёл калтаклангани айтилмоқда
Андижонда таниқли блогер Фотима Жўраева калтаклангани айтилмоқда. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқ орқали қилган тўғридан тўғри чиқишида маълум қилди.
Унга кўра, воқеалик Андижон вилоятининг Улуғнор туманида рўй берган. Маҳаллий фермерлар ва туман Электр тармоқлари корхонасида ўртасида юзага келган муаммоларни ўрганаётган блогер кутилмаганда босимга дуч келади. Яъниким, блогер Жўраева сўровига жавоб олиш учун туман Электр тармоқлари корхонасида келганда унинг уяли телефон аппарати тортиб олиниб, синдириб ташланади. Камига бир неча эркак унга нисбатан жисмоний куч ишлатади. Воқелик корхона мутасаддилари кўз ўнгида рўй беради. Бироқ ҳеч ким унинг олдини олишга ҳаракат қилмайди.
Блогер воқеликни ўз жонига қилинган «суиқасд» деб баҳолаган. Ф.Жўраевага туман шошилинч тибий бўлимида бирламчи тибий ёрдам кўрсатилган.
«Хабар.уз» сўровига асосан Бош прокуратура матбуот хизмати Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, айни пайтда воқелик ўрганилмоқда, бу борада қўшимча ахборот берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter