Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода «Тез ёрдам» машинаси кўнгилсиз ҳодисага учради

Бухорода «Тез ёрдам» машинаси кўнгилсиз ҳодисага учради

Бухородаги чорраҳаларнинг бирида «Тез ёрдам» машинаси ҳамда «Ласетти» автомашинаси тўқнашуви юзага келган. Жароҳатланганлар йўқ, дея «Xabar.uz»га маълум қилмоқда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати бошлиғи, капитан Улуғбек Шукурлаев.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 26 январь куни соат тахминан 21:30 ларда Бухоро шаҳри ҳудудидан ўтувчи Баҳоуддин Нақшбанд кўчасидаги чорраҳада «Тез ёрдам» машинаси ҳамда «Ласетти» автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Кучли зарб оқибатида «Тез ёрдам» машинаси йўл четида бўлган 3х6 ҳажмдаги тасвирий ойина электрон таблосига ҳам бориб урилган. Натижада электрон таблонинг ҳам қулашига сабаб бўлган.

«Тунги чақирувга манзил бўйича жўнаб кетиш пайтида «Тез ёрдам» машинаси шундай кўнгилсиз ҳодисага дуч келган. Машинада ҳайдовчи ва санитар хизматчиси бўлган. Тўқнаш келган ҳар икки автомашина ичида бўлган бирорта шахсга жиддий жароҳат етмаган. Фақат ҳар икки автомашинада ҳам шикастланишлар юқори. Муҳими, инсон саломатлигига путур етказувчи ёки ҳаётий хавф етмаган», — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали директори ўринбосари Азизбек Бобожонов.

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг