Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухородаги аянчли ҳодиса бўйича расмий маълумот берилди

Бухородаги аянчли ҳодиса бўйича расмий маълумот берилди

Бухорода мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус ҳамда юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2024 йил 18 март куни соат 10:30лар атрофида Бухоро вилояти, Когон тумани ҳудудидан ўтувчи A-380b автомобиль йўлининг 32-километри ҳамда 4R-69 автомобиль йўлининг 6-километри кесишган, тартибга солинган чорраҳада 1991 йилда туғилган ҳайдовчи О.Ш. бошқарувида бўлган автобус ҳамда 1984 йилда туғилган ҳайдовчи М.М. бошқарувида бўлган юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида бир нафар автобус йўловчиси оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Шунингдек, бир нафар йўловчи тан жароҳати олган бўлиб, 25 нафар йўловчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тафсилотлар юзасидан қўшимча маълумот берилади, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг