Чилонзорда «Hyundai Sonata» автомобили ёниб кетди

Чилонзор туманида «Hyundai Sonata» русумли автомобилда ёнғин чиқди.
5 август куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, КХАЙ кўчасида ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган У.С. «Hyundai Sonata» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ушбу кўчада жойлашган «Afruz» тўйхонаси рўпарасига етган вақтда транспорт воситасининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган ва автомобилни тўхтатган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилга зарар етган.
Ҳодиса юзасидан ҳудудий ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter