Чилонзорда бир ярим ёшли бола 4-қават деразасидан тушиб кетди
Чилонзор туманида бир ярим ёшли бола бувисининг уйида бўлган вақтда қаровсиз қолганида, токчага чиқиб 4-қаватдаги хонадон деразасидан пастга тушиб кетган. Бу ҳақда кеча, 15 октябрь куни соат 13.17да 102 рақамига хабар келган.
Натижада бола тан шикастлари олиб, шифохонага етказилган. Афсуски, шифокорларнинг сайъ-ҳаракатларига қарамасдан, бола ҳаётдан кўз юмган.
«Ҳурматли ота-оналар! Ёш болаларингизни хоналарда ёлғиз қолдирманг. Юқоридаги каби бахтсиз ҳодисалар юз бермаслиги учун деразалар ортига панжаралар ёки болалар учун мустаҳкам чеклагичлар ўрнатишни тавсия этамиз», дейилади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter