Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чироқчида аёллар йўлни тўсиб қўйишди. Бунга 7 ёшли боланинг ўлими сабаб бўлган

Чироқчида аёллар йўлни тўсиб қўйишди. Бунга 7 ёшли боланинг ўлими сабаб бўлган

Чироқчи тумани «Қумдарё» маҳалласи Оқтунли қишлоғида яшовчи айрим фуқаролар томонидан Хўжаобод қишлоғидан ўтувчи А-378 «Қарши – Самарқанд» автомобил йўлини тўсиб, автомашиналар ҳаракатланишига тўсқинлик қилиш ҳолати юз берди.

2021 йилнинг 23 апрель куни Чироқчи тумани Қумдарё маҳалласи Оқтунли қишлоғида яшовчи бир гуруҳ аёллар фарзандлари қўшни қишлоқдаги мактабга бориш учун қийналаётганлиги, улар Хўжаобод қишлоғидаги мактабга бориши учун «Қарши-Самарқанд» автомобил йўлидан кесиб ўтишлари хавфли эканлигини билдириб, йўлни тўсиб, машиналар ҳаракатланишига қаршилик кўрсатишган.

2021 йил 21 апрель куни «Исузу» русумли юк машинаси А-378 Самарқанд-Ғузор йўлидан Самарқанд вилояти томонга ҳаракатланаётиб, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига пиёдалар йўлакчаси орқали кесиб ўтаётган вояга етмаган, Чироқчи тумани «Хўжаобод» маҳалласида яшовчи, Чироқчи тумани халқ таълими бўлимига қарашли 140-сонли умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчиси, 2014 йилда туғилган Д.Э уриб юборган. Натижада вояга етмаган Д.Э. оғир тан жароҳати олиб, Чироқчи тумани Кўкдала шифохонасида вафот этган.

Шу сабабли бир гуруҳ аёллар туман мутасадди раҳбарларидан Қумдарё маҳалласи ҳудудидаги мактабнинг қурилишини тезлаштириш ва ишга туширишни талаб қилишиб, «Қарши-Самарқанд» автомобил йўлини тўсиб қўйишган. Натижада А-378 автомобил йўлида қисқа муддатга автомашиналарнинг харакатланиши тўхтаб қолган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг