Чироқчида келган сел беш кишини ҳаётдан олиб кетди
Шу йилнинг 16 май куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида сел оқибатида беш киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Ҳодиса Сариққамиш қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Мирзатук аҳоли пунктида содир бўлган. Сел оқими кучли ёғингарчиликлар сабабли вужудга келди.
Шунингдек, 14 май куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида кучли ёмғир ёғиши оқибатида сел оқимлари оқиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Натижада «Жиллисув» аҳоли пунктида 4 та хўжаликни сув босган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter