Деҳқонободда асфальт йўл кучли ёғингарчилик туфайли ўпирилиб кетди (фото)
Бугун 16 апрель куни Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, Оқработ қишлоғида ўтган катта асфальт йўл кучли ёғингарчилик туфайли ўпирилиб кетди. Бу ҳақда «Xabar.uz» ўқувчилари хабар берди.
Икки томонлама йўлнинг бир тарафи ўпирилиб, йўл ўртасидаги бетон тўсиқ чегарасигача келган.
Шунингдек, жорий йилнинг 6 апрель куни ушбу қишлоқда темир йўл ўтказилган ер чўкиб, поездлар ҳаракати тўхтаб қолганди. Кейинроқ «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ушбу ҳодиса юзасидан баёнот бериб, қатнов тикланганини билдирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter