Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Долларчи»ларга қарши рейдлар кучайтирилмоқда

«Долларчи»ларга қарши рейдлар кучайтирилмоқда

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Т. фуқаро Б.Б.га жами 3 800 АҚШ долларини 43,7 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Жалақудуқ туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ж.Ж. ва бошқалар фуқаро М.А.га жами 3 500 АҚШ долларини 40,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг