Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ер тарихидаги энг иссиқ кун қайд этилди

Ер тарихидаги энг иссиқ кун қайд этилди

Фото: Xabar.uz

2024 йил 22 июл Ер тарихидаги камида охирги 120 минг йил учун энг иссиқ кун бўлди. Бу ҳақда Европа иқлим мониторинги хизмати маълумотлари далолат бермоқда, дея хабар бермоқда Accosiated Press ахборот агентлиги.

Коперник сунъий йўлдошининг дастлабки маълумотларига кўра, душанба куни дунё 21 июл, якшанба куни қайд этилган аввалги рекорддан 0,06°C иссиқроқ бўлган.

Жорий ҳафтанинг биринчи кунида глобал ўртача ҳарорат 17,15°C га етди.

Коперник хизмати 1940 йилдан бери мазкур статистикани юритиб келади. Олимларнинг 120 минг йил давомидаги ҳарорат рекорди ҳақидаги тахминлари дарахтлар ҳалқалари ва муз ядролари асосидаги тадқиқотларга асосланган.

Тадқиқотчилар антропоген иссиқхона газлари эмиссияси Ердаги иқлим ўзгаришининг асосий омили эканлигини таъкидладилар. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу омилсиз ҳарорат рекордлари қайд этилмасди. Углерод ва бошқа моддалар транспорт, саноат ва энергетика инфратузилмаси тараққиёти сабаб атмосферани ифлосламоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг