ДХХ АҚШга жўнатиш учун 20 минг доллар олган шахсни ушлади
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида яшовчи, 1990 й.т. шахс ушбу туманда истиқомат қилувчи, 1998 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, уни Америка Қўшма Штатларига юбориш ва у ерда ишга жойлашувида ёрдам беришини айтган. Бунинг эвазига эса 35 минг АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХнинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пулдан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Вилоятда кузатилган яна бир ҳолатда ДХХ ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан маҳаллий фуқарони хорижий давлатга олиб кетаётган шахслар ушланди.
Хусусан, Зомин туманида яшовчи, 1996 й.т. аёл Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи шериги билан биргаликда, Ғаллаорол туманида яшовчи 1997 й.т. фуқарони Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун олиб кетаётган вақтларида Дўстлик туманидаги «Манас 14» ЙПХ масканида тўхтатиб қолинди.
Текширув давомида, Тошкент халқаро аэропортига кетаётган ушбу шахслар ёнида «Тошкент – Истанбул» йўналиши бўйича авиачипталар ва ПЦР-тест маълумотномалари борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter