Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Электробуснинг Cobalt билан тўқнашуви аянчли якунланди

Электробуснинг Cobalt билан тўқнашуви аянчли якунланди

6 июн куни Мирзо Улуғбек тумани Дурмон йўли - Ғазалкент кўчалари кесишган чорраҳасида, 1958 йилда туғилган Л.С. бошқарувида бўлган электробус ҳамда Й.Ф. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Cobalt автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида тиббий муассасага олиб борилган. Бироқ тиббиёт ходимларининг саъйи-ҳаракатларига қарамасдан Й.Ф. вафот этган.

Шунингдек Cobalt автомашинасининг 1 нафар йўловчиси ҳам олган тан жароҳатлари натижасида шифохонага ётқизилган, ҳозирда шифокорлар назоратида.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг