Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрон осмони ёпилди: Ўзбекистонга учаётган айрим қатновлар ортга қайтарилди

Эрон осмони ёпилди: Ўзбекистонга учаётган айрим қатновлар ортга қайтарилди

Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли бир қатор авиақатновлар жўнаш аэропортларига қайтишга мажбур бўлди.

Жумладан:

  • Fly One Asia авиакомпаниясининг 7Q7742 қатнови (Мадина – Тошкент йўналиши) Мадина аэропортига қайтди;
  • Fly One Asia авиакомпаниясининг 7Q4442 қатнови (Мадина – Фарғона йўналиши) ҳам Мадина аэропортига қайтиб келди;
  • Jazeera Airways авиакомпаниясининг J9650 қатнови (Тошкент – Қувайт йўналиши), Тошкентдан маҳаллий вақт билан соат 02:01 да учиб чиққан бўлса-да, яна Тошкент аэропортига қайтди;
  • Sam Air авиакомпаниясининг 9S3303 қатнови (Самарқанд – Жидда йўналиши), Самарқанддан маҳаллий вақт билан 02:04 да ҳавога кўтарилиб, Самарқанд аэропортига қайтиб келди;
  • Fly Khiva авиакомпаниясининг 2U7911 қатнови (Урганч – Мадина йўналиши), Урганчдан маҳаллий вақт билан 02:17 да учиб чиқиб, яна Урганч аэропортига қайтди;
  • Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY336 қатнови (Жидда – Тошкент йўналиши) ҳам Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли Жидда аэропортига қайтишга мажбур бўлди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг