Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада қалбаки ёғ ишлаб чиқарувчи цех фош этилди

Фарғонада қалбаки ёғ ишлаб чиқарувчи цех фош этилди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти, Ўзбекистон туман бўлими томонидан ДХХ, ДСИ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Х.Х. яшаш хонадонида яширин цех ташкил қилиб, «T.e.» МЧЖнинг маҳсулот ёрлиғидан фойдаланган ҳолда қалбаки ёғ маҳсулотларини қадоқлаш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, жами 2 000 дона елим идишлардаги 1,8 тонна истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг