Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ФВВ Мирободдаги нохуш ҳолат бўйича хабар берди

ФВВ Мирободдаги нохуш ҳолат бўйича хабар берди

Фото: ФВВ

8 сентябр куни соат 18:25 да Тошкент шаҳар ФВБнинг 1050 қисқа рақамига Миробод туманидаги ариқ устига ўрнатилган металл панжара орасига 11 ёшли боланинг бир оёғи тушиб кетиб, қисилиб қолганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Зудлик билан воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар махсус ускуналар ёрдамида боланинг оёғини панжара орасидан жароҳатларсиз чиқариб олиб, амалий ёрдам кўрсатган.

Бола ота-онасига соғ-омон топширилган, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг