Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳожатхонага тушиб кетган болакай қутқарилди

Ҳожатхонага тушиб кетган болакай қутқарилди

Фото: ФВВ

Кеча, 22 май куни соат 18:47 да Наманган вилоятининг Уйчи тумани «Муборак» МФЙ ҳудудида жойлашган уйларнинг бирида 2025 йилда туғилган ўғил бола, катталарнинг эҳтиётсизлиги ва назоратдан четда қолганлиги сабабли, ҳовлидаги ҳожатхонага тушиб кетган. Бу ҳақда ФВБга хабар берилган.

Ҳодиса жойига ФВВ қутқарувчилари зудлик билан етиб боришган ва қутқарув ишларини бошлашган. Қутқарувчилардан бири ҳожатхона чуқурига тушиб, болакайни олиб чиққан.

Шифокорлар болага тиббий ёрдам кўрсатгач, у яқинларига топширилган. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг