Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИББ: Талабани зўрламоқчи бўлган декан ўринбосари қамоққа олинди

ИИББ: Талабани зўрламоқчи бўлган декан ўринбосари қамоққа олинди

Фото: «Xabar.uz»

Аввалроқ Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 3-курс талабасини декан ўринбосари ўз хонасида зўрлашга урингани, сўнг қаршилик кўрсатгани учун деразадан итариб юборгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат прокуратура томонидан ўрганилаётгани айтилганди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

«Жорий йилнинг 18 октябрь куни тахминан соат 16.00 ларда 1984 йилда туғилган Ю.Бағибек ўзининг хизмат хонасида 2001 йилда туғилган К.Муштарибонунинг номусига тегмоқчи бўлганда ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда жиноий қилмишини охирига етказа олмаган. Сўнг жиноятини яшириш мақсадида К.Муштарибонуни деразадан пастга итариб юборган», дейилади ИИББ хабарида.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси («Номусга тегиш») ва 105-модда («Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ю.Бағибекка нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг