Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ижтимоий тармоқда гиёҳвандлик воситасини сотганлар қўлга тушди

Ижтимоий тармоқда гиёҳвандлик воситасини сотганлар қўлга тушди

Хоразм вилоятида интернет ижтимоий тармоқлари орқали гиёҳвандлик воситаларини сотиш ҳолати аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиариқ тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда телеграм мессенжерида канал-бот ташкил этган шахслар фуқарога 0,5 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини сотишга келишиб, гиёҳвандлик воситасини БОТ томонидан тақдим қилинган геолокация бўйича Урганч тумани, «Киллавут» маҳалласидаги уй олдида қолдириб, эвазига 224,4 минг сўмни фуқаро Я.Г.нинг банк картасига ўтказиб олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг