Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инспекторни уриб юборган BMW ҳайдовчиси мактаб ўқувчиси бўлган – Бош прокуратура

Инспекторни уриб юборган BMW ҳайдовчиси мактаб ўқувчиси бўлган – Бош прокуратура

Бир муддат олдин жорий йил 25 февраль куни соат 21:46 да Тошкент шаҳрининг Нукус кўчасида BMW ҳайдовчиси ЙҲХ инспекторини уриб кетгани ва инспектор оғир аҳволда шифохонага олиб кетилгани ҳақида хабар берилган эди.

Бош прокуратура матбуот хизмати берган хабарга кўра, ЙТҲ 2010 йилда туғилган вояга етмаган, хусусий мактабнинг 10-синф ўқувчиси томонидан содир этилган. У «BMW M4» русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасиз бошқариб, Миробод тумани Миробод кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторини уриб юборган.

ЙПХ инспектори тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Текширув якунларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», – дейилади БП хабарида. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг