Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда айиқ икки кишининг умрига зомин бўлгани айтилди

Жиззахда айиқ икки кишининг умрига зомин бўлгани айтилди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Зомин тумани ҳудудида айиқ икки нафар фуқаронинг умрига зомин бўлганлиги ҳамда айиқ овчилар томонидан ўлдирилганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Ҳолат Давлат экология қўмитаси томонидан тезкор ўрганилди ва ушбу хабар ёлғон экани маълум бўлди.

Ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлаётган ушбу ҳолат аслида Россия Федерациясининг Байкалорти ўлкасида содир бўлган.

Бу ҳақида Россия Федерацияси Амур вилоятининг Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бошқармаси масъул ходимлари томонидан расмий муносабат билдирилган.

Давлат экология қўмитаси юртдошларимиздан бу каби нотўғри маълумотларга ишонмасликни ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёлғон хабарлар тарқатиш жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг