Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда овчилар экология инспекторига жароҳат етказди

Жиззахда овчилар экология инспекторига жароҳат етказди

Фото: Xabar.uz

2 январ куни Жиззах вилояти, Пахтакор тумани экология бўлими давлат инспекторларига туманда жойлашган фермер хўжалиги раҳбари томонидан ҳудудда ноқонуний ов қилиш ҳолатлари кузатилаётганлиги ва ушбу овчиларга нисбатан қонуний чора кўришлик ҳақида сўраб мурожаат қилинади.

Мурожаатни ўрганиш мақсадида Пахтакор тумани экология давлат инспекторлари Ҳ.Сувонқулов ва Б.Мелиевлар ушбу фермер хўжалиги ҳудудига етиб боришади.

Ҳудудда Nexia-1 русумли автоуловда уч нафар шахс ов қуроллари билан ов қилиб юрганлиги ҳолати аниқланади. Шундан сўнг инспекторлар томонидан овчилардан тегишли ҳужжатлар сўралганда, улар давлат инспекторларига қаршилик кўрсатиб, ҳужжатларни тақдим этмасдан автоуловни ҳаракатлантиришни бошлайдилар. Инспектор Б.Мелиев автоуловнинг орқа эшигини очиб, уларни тўхтатишга уринади. Лекин инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмаган овчилар инспектор Б. Мелиевни автоулов салонига тортиб олиб, автоуловни Зафаробод туманига томон ҳаракатлантириб кетади.

Давлат инспектори Х.Сувонқулов автоулов орқасидан кузатиб боради ва инспектор Б.Мелиевни Зафаробод тумани марказига тан жароҳати етказилган ҳолда автоуловдан тушириб қолдирилганлигининг гувоҳи бўлади.

Давлат инспектори Б.Мелиев шифохонага ётқизилган. Aйни кунда ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан суриштирув ишлари бошлаб юборилди, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг