Жиззахда туғилган уч эгизакка Шавкат, Мирзиё ва Миромон исмлари қўйилди
Жиззах вилояти Зарбдор тумани «Мустақиллик» маҳалласида яшовчи Абдусамат Асқаров оиласида бир йўла уч ўғил чақалоқ дунёга келди, деб хабар берди Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Уч эгизак чақалоққа Шавкат, Мирзиё ва Миромон исмлари қўйилди, дейилади хабарда.
«Чақалоқлар соғлом ва тетик. Вазн ва бўй меъёрда ўсмоқда. Чақалоқлар ҳам, уларнинг онаси ҳам доимий тиббий назоратда», дейди ҳамшира Қундуз Азимова.
Самарқанд шаҳрининг «Илмобод» маҳалласида яшовчи Мўйин Воҳидов ва Сабина Ҳайдаровалар оиласида дунёга келган уч эгизакларга Шавкат, Миромон ва Зироатхон деб исм қўйилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter