Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кемероводаги ёнғинда ҳалок бўлган 58 кишининг жасади топилди

Кемероводаги ёнғинда ҳалок бўлган 58 кишининг жасади топилди

Фото: РИА Новости / Александр Кряжев

26 март куни Россиянинг Кемерово шаҳрида жойлашган савдо марказида содир бўлган ёнғин оқибатида 64 киши ҳалок бўлган.

Россия фавқулодда вазиятлар вазири Владимир Пучковнинг маълум қилишича, 58 та жасад ҳодиса жойидан чиқариб олинган.  Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Ёнғин Кемероводаги «Зимняя вишня» савдо марказининг тўртинчи қаватида содир бўлган. Ёнғин пайдо бўлган жой юқори қаватда жойлашган, у ерда бир нечта кинозал ва аттракционли болалар ўйин майдончалари бўлган.  Охирги маълумотларга кўра ёнғин натижасида 64 киши ҳалок бўлган.

«Ёнғин содир бўлган ҳудуддан ҳозирча 58 та жасад топилди. Яна  олтитаси хавфли ҳудудда турибди, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда», — дея маълумот берган Пучков.

Қурбонлар сафида саккиздан бола ҳам борлиги айтилмоқда. Ҳозир мазкур ёнғин юзасидан тўрт киши, шу жумладан савдо марказига хизмат кўрсатувчи компания раҳбари ҳам қўлга олинган. Россия тергов қўмитаси савдо маркази ишида ва ундан фойдаланишда жиддий қонунбузарликларга йўл қўйилганини маълум қилган.

Қурбонлар сони бўйича Кемероводаги ёнғин Россиядаги кейинги юз йилдаги энг йирик ёнғинлардан бири саналади. Самара ички ишлар бошқармасида (1999) 57 киши, Краснодарда (2007) 63 киши, Пермдаги ёнғинда (2009) 153 киши қурбон бўлган.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг