Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кўкдалада яна заправка портлади, бир киши жабрланган

Кўкдалада яна заправка портлади, бир киши жабрланган

Видеодан кадр.

Кўкдалада заправка портлади, оқибатда бир киши жароҳат олди. 

5 август куни соат 22:20 да Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани, “Олтиндала”  МФЙда жойлашган автомобилларга газ қуйиш шахобчаси ҳудудида пропан суюлтирилган газ ташувчи автоцистернадан пропан сақлаш резервуарга ёқилғи тўкиш вақтида чақнаш содир бўлган ва ёнғин келиб чиққан. 

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари  ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин ўраб олинган ва соат 22:50 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида 1 та автоцистерна ва 10 куб пропан суюлтирилган газ сақлаш резервуари ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида автоцистерна ҳайдовчиси енгил куйиш тан жароҳати олган.Воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ раҳбарлари етиб борган. 

Эслатиб ўтамиз, айнан Кўкдалада аввалроқ аҳолига газ тўлдириш станцияси ҳудудида портлаш бўлган ва бир неча киши вафот этганди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг